Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон Меҳнат вазирлигида Халқаро молия корпорацияси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди
2017-05-23 | Жамият
2017 йил 21 май куни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазири Халқаро молия корпорацияси (ХМК) Омбудсмани вакили Скотт билан учрашув ўтказди. Шунингдек, учрашувда ХМКнинг Ўзбекистондаги бош вакили З.Хашимов ва ХМК эксперти Р.Кадирова иштирок этди.
ХМК Омбудсмани вакиллари уч томонлама ҳамкорлар (Меҳнат вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси, Савдо-саноат палатаси) томонидан республикада халқаро меҳнат нормалари ва стандартларини тадбиқ этиш, шунингдек Жаҳон банки ва ХМТ ҳамкорлигидаги лойиҳалар доирасида мувафаққиятли амалга оширилаётган ишлар тўғрисида батафсил таништирилди.
Шунингдек, Меҳнат вазири меҳмонларни ХМТнинг 2016 йилда пахта йиғим-терими мавсумини мустақил мониторинги натижалари бўйича ҳисоботи тўғрисида хабардор қилди. Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан инсон хуқуқлари ва манфаатларини таъминлаш, мажбурий ва болалар меҳнатидан фойдаланишнинг олдини олишга қаратилган комплекс чоралар давом этаётганлиги қайд этилди. Музокаралар давомида мазкур соҳада амалга оширилаётган ишлар юзасидан аниқ мисоллар келтирилди.
Учрашувда барча манфаатдор томонлар учун ўқув семинари ташкил этиш ва унга чет эл экспертлари ҳамда миллий мутахассисларни жалб қилишга келишиб олинди.
Учрашув якунида ХМК делегацияси тақдим этилган маълумотлар учун миннатдорчилик билдиришди ва келгусида ҳам икки томон учун манфаатли бўлган масалаларда республиканинг ваколатли органлари билан самарали ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини қайд этишди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги