Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Регбичиларимиз ғалабаси

2015-03-10 | Спорт

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида регби бўйича ўтказилган "Asian Olympic Pre-Qualifier" халқаро турнирида Ўзбекистон хотин-қизлар терма жамоаси муваффақиятли иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасидан маълум қилишларича, мусобақада терма жамоамиз аъзолари мезбон спортчиларни 12:5, Жанубий Корея терма жамоасини 22:7, филиппинлик регбичиларни 17:5 ва эронлик рақибаларини 32:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, финалга чиқди. Ҳал қилувчи баҳсда яна мезбон жамоа – ҳиндистонлик регбичилар билан куч синашган ҳамюртларимиз 38:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Энди спортчиларимиз 2016 йили Бразилияда бўлиб ўтадиган XXXI ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмаси учун шу йилнинг ноябрь ойида Гонконг ва Токио шаҳарларида ташкил этиладиган саралаш мусобақаларида иштирок этади.

Манба: ЎзА

Поделиться