Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Спорт хабарлари
2017-05-23 | Спорт
Каратэ. Тошкентда анъанавий каратэ-до бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, мамлакатимиз анъанавий каратэ-до федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада юздан ортиқ иштирокчи ката ва кумитэ бўйича баҳслашди.
Мусобақа ғолиб ва совриндорлари тақдирланди.
Кикбоксинг. Пойтахтимиздаги "ЖАР" спорт соғломлаштириш мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишлаб кикбоксинг бўйича мусобақа ўтказилди.
Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси томонидан ёшларни спортга кенг жалб этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида ташкил этилган мазкур турнирда икки юзга яқин спортчи ғолиблик учун куч синашди.
Турнир якунида шоҳсупага кўтарилган спортчиларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Манба: ЎзА