Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида «Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни амалга ошириш чора-тадбирлари мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида видeосeминар (давра-суҳбати) ўтказилди.
2017-05-18 | Таълим
Жорий йилнинг 17 май куни соат 10:00да Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 14та ҳудудий студиялар орқали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 250 сон “Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 19 январьдаги ПҚ-2733 сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги қарорининг мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида Вазирлик марказий аппарати ходимлари, Вазирлик ҳузуридаги муассаса ва ташкилотлар, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари юридик хизмати, режа-молия, бухгалтерия, кадрлар бўлимлари ходимлари билан Видеосеминар (давра-суҳбати) ўтказилди.
Мазкур семинар (давра суҳбати) давомида вазирнинг биринчи ўринбосари И.Мажидов, Кадрлар бошқармаси бошлиғи Б.Қодиров, бош юрисконсульт Р.Сулейманова, Вазирлик ҳузуридаги Юридик кенгаши аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Р.Шаропов, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бошқарув органларини молиялаштириш бошқармаси бўлим бошлиғи ўринбосари Л.Жўраевлар томонидан қарор ва мазкур қарор билан тасдиқланган юридик хизматлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича лавозим разрядлари, мартаба даражаларига эга бўлган ходимларига узоқ муддат хизмат қилганлиги учун бериладиган ҳар ойлик устама ҳақ миқдорлари (лавозим маошига нисбатан фоизларда); лавозим маошларига мартаба даражалари учун қўшиладиган ҳар ойлик устамалар миқдорлари; юридик хизматларни ташкил этиш шакллари, минимал нормативлари ва мезонлари, судгача ва суд тартибида давлат органи ва ташкилоти фойдасига ҳал қилинган низолар юзасидан ундирилган маблағлар ҳисобидан юридик хизмат ходимларини мукофотлаш тартиби ва бошқа масалалар юзасидан атрофлича тушунтиришлар берилди.
Семинар (давра суҳбати) давомида жойлардаги студиялардан берилган саволларга батафсил жавоблар берилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги