Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича миллий тадқиқотни янгилаш масалалари муҳокама қилинди

2017-05-18 | Жамият

2017 йил 16 май куни Тошкент шаҳрида “Ўзбекистон Республикасида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича миллий тадқиқот жараёнини янгилаш муҳокамаси” мавзуда давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Халқаро меҳнат ташкилотининг Москвадаги Бюросининг меҳнат масалаларини тартибга солиш, инспекция ва меҳнат муҳофазаси бўйича бош мутахассиси жаноб Валентин Мокану, Россия Федерацияси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги бўлим бошлиғи Екатерина Кузнецова хоним, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Касаба Уюшмалари федерацияси вакиллари ва корхона ва ташкилотларнинг меҳнат муҳофазаси мутахассислари иштирок этишди.

Давра суҳбати давомида Ўзбекистонда меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлигини янада ривожлантириш масалалари, қонун талабларига риоя қилишда меҳнат инспекторларининг роли ва ўрни, ХМТнинг меҳнатни муҳофаза қилишдаги стратегияси, ХМТга аъзо мамлакатларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича Миллий тадқиқотни янгилаш бўйича иш тажрибалари, ижтимоий ҳамкорлар: Меҳнат вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Касаба Уюшмалари федерациясининг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятлари, шунингдек меҳнат муҳофаза қилиш бўйича дастурлар ва стратегияни ишлаб чиқишда қўлланиладиган усуллар муҳокама қилинди.

Учрашувда Меҳнат вазирлигининг меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитлари экспертизаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари Н.Сулайманова иштирокчиларни меҳнат муҳофаза қилиш соҳасида қабул қилинган, жумладан “Меҳнат муҳофазаси тўғрисида”ги Қонун, ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорини янада ривожлантириш тўғрисида”ги қарори, вазирликнинг бу йўналишдаги фаолияти ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассисларни тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида таништирди.

Тадбирда Меҳнат вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Касаба Уюшмалари федерацияси ва Халқаро Меҳнат ташкилоти Ўзбекистонда меҳнатни муҳофаза қилишни яхшилаш бўйича ҳамкорликни янада кучайтиришга келишиб олишди.

Давра суҳбати очиқ мулоқот шаклида ўтказилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Поделиться