Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Коррупцияга қарши курашиш кучаймоқда

2017-05-17 | Жамият

Мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш юзасидан изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Соҳадаги ислоҳотларни амалга оширишда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларини миллий қонунчиликка имплементация қилиш муҳим ўрин тутади. Ўзбекистон Республикаси 2008 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши конвенциясини ратификация қилган. 2010 йилда Ўзбекистон Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти Коррупцияга қарши курашиш тармоғининг Истамбул ҳаракат дастурига қўшилган. 

2017 йил 3 январда Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни қабул қилингани шу йўналишдаги ишларнинг мантиқий давоми бўлди. 

Қонунда коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари ҳамда бу борадаги давлат сиёсатининг муҳим йўналишлари мустаҳкамланган. Ваколатли органлар тизими, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқароларнинг мазкур соҳадаги иштироки, халқаро ҳамкорликка оид қоидалар белгиланган. 

2017 йил 2 февралда Президентимизнинг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилиниб, унга мувофиқ 2017-2018 йилларга мўлжалланган Коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастури тасдиқланди. Бош прокурор раҳбарлигида Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси шакллантирилиб, унинг низоми тасдиқланди. 

Бош прокуратура Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг ишчи органи этиб белгиланган. Комиссия таркибига мутасадди вазирлик ва идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, илмий муассасалар, умумий ҳисобда 43 нафар аъзо киритилган. 

Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг дастлабки йиғилишида 2017-2018 йилларга мўлжалланган Коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастури ижроси бўйича комиссия аъзоларининг вазифалари аниқ белгилаб олинди. Давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бўйича чора-тадбирлар режаси қабул қилинди. 

Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги фаолият натижаларини телевидение, радио, босма ва электрон ОАВ орқали, шу жумладан, мавзуга бағишланган дастурларни, интервьюларни, муҳокамаларни, матбуот конференцияларини ва бошқа тадбирларни доимий равишда ташкил этиш йўли билан ёритиш бўйича чора-тадбирлар режаси белгиланди. 

Давлат органлари ходимлари, тадбиркорлик субъектлари ва бошқа мақсадли гуруҳларни жалб қилган ҳолда коррупцияга қарши курашиш мавзусида ўқув-семинарлар, конференциялар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирлар ўтказиш жадвали тасдиқланди. 

Коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат органлари ва ташкилотлар мансабдор шахслари ва ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий билимини оширишга қаратилган комплекс тадбирлар ишлаб чиқилди. 

Коррупциянинг ҳолати ва тенденцияларини тизимли таҳлил қилишга ҳамда идоралараро ҳамкорлик ва маълумотлар алмашинувига асосланган коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари ишини самарали ташкил этиш юзасидан комплекс ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва судларда коррупцияга қарши курашиш соҳасида ходимлар тайёрлашга доир амалий чора-тадбирлар белгиланди. Бундан ташқари, барча мутасадди вазирлик ва идораларга келгусида амалга оширилиши лозим бўлган зарур тадбирлар юзасидан аниқ муддатларни кўрсатган ҳолда вазифалар юклатилди. 

Амалга оширилаётган ушбу тадбирлар давлат органлари фаолиятида қонунийлик ва очиқликни таъминлаш, турли коррупция кўринишларига чек қўйишга замин яратади. Фуқаролар ва давлат органлари мансабдор шахслари ҳуқуқий маданиятининг ошишига, ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятининг ривожланишига хизмат қилади.

Манба: ЎзА

Поделиться