Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Шифохона филиалига махсус жиҳозланган замонавий автомобиллар топширилди

2017-05-15 | Жамият

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон вилояти филиалига махсус жиҳозланган 14 “Damas” автомобили топширилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар жараёнида аҳолига давлат томонидан кафолатли бепул шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишнинг яхлит тизими яратилгани таъкидланди. Бунда шошилинч тиббий ёрдам тизими муассасаларини юқори технологик тиббиёт ускуналари ва ихтисослаштирилган автотранспорт воситалари билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 16 мартдаги “Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда. 

– Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини оширишда шошилинч тиббий ёрдам тизими муҳим ўрин тутади, – дейди Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Абдушукур Содиқов. – Шу боис фармон ижроси доирасида туман, шаҳар тиббиёт бирлашмалари шошилинч тиббий ёрдам бўлимларига йил охирига қадар яна 132 ихтисослаштирилган автомобиль топширилиши режалаштирилган. Бу аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш борасидаги ишларнинг сифати ва самарадорлигини янада юксалтиришга хизмат қилади. 

Тадбирда Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов сўзга чиқди. 

 
Фахриддин Убайдуллаев, ЎзА 

Манба: ЎзА

Поделиться