Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон МСК мажлиси

2017-05-15 | Сиёсат

2017 йилнинг 15 май куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси мажлисида Алишер Курманов ва Ботиржон Асадовни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари этиб рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

МСК хабарига кўра, қарор Сирдарё ва Тошкент вилоятларида 2017 йилнинг 13 май куни давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринларга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари сайлови бўйича ўтказилган қўшма мажлислари баённомаларига асосан қабул қилинди.

Алишер Курманов илгари Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси, Ботиржон Асадов эса Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси бўлиб ишлаган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться