Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Президентимиз Хитой Бош вазири билан учрашди

2017-05-13 | Сиёсат

Пекин, 13 май. ЎзА махсус мухбири Абу Бакир Ўрозов хабар қилади. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Давлат Кенгаши Бош вазири Ли Кэцян билан учрашди. 

Бош вазир Президентимизнинг ташрифи давлатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, ўзаро стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга хизмат қилишини қайд этди. 

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Хитой билан дўстлик алоқаларини қадрлашини, мамлакатларимизнинг ўзаро ҳамкорлиги изчил ривожланиб бораётгани халқларимиз манфаатларига мос эканини таъкидлади. 

Давлатимиз раҳбарининг Хитойга давлат ташрифи давомида 100 дан ортиқ ҳужжат имзоланди. Бу кўп йиллик савдо-иқтисодий муносабатлар, Ўзбекистон ва Хитой ўртасида барча соҳалардаги алоқалар янги босқичга кўтарилганидан далолат беради. 

Ташриф давомидаги учрашувлар кўп қиррали муносабатлар кўламини кенгайтириш, ўзаро алоқаларнинг ҳозирги ҳолатини ҳар томонлама таҳлил этиш ва истиқболли йўналишларини белгилаб олиш учун қулай имконият яратди. 

Ёлқин Шамсиддинов (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться