Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзаро манфаатли ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

2017-05-13 | Сиёсат

Пекин, 13 май. ЎзА махсус мухбири Абу Бакир Ўрозов хабар қилади. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Халқ вакиллари Умумхитой Мажлиси Доимий қўмитаси Раиси Чжан Дэцзян билан учрашди. 

Учрашувда мамлакатларимизнинг ўзаро ва кўп томонлама муносабатларига оид масалалар, сармоявий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантириш хусусида атрофлича фикр алмашилди. 

Сизнинг ташрифингиз Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқаларни юқори босқичга кўтаришига ишонамиз, деди Чжан Дэцзян. 

Хитой Халқ Республикаси Ўзбекистоннинг энг муҳим ва ишончли ҳамкорларидан биридир. Хитойлик ишбилармон доиралар вакиллари Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантириш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва мамлакатимиз экспорт салоҳиятини юксалтиришда фаол иштирок этмоқда. Хитой Раиси Си Цзиньпин билан учрашувимизда бу алоқаларни янада ривожлантириш бўйича келишиб олдик. Имзоланган ҳужжатлар мамлакатларимизнинг узоқ муддатли стратегик шериклигини, ўзаро ҳурмат ва манфаатдорликка асосланган сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлигини янада ривожлантиришга хизмат қилади, деди Шавкат Мирзиёев. 

Ёлқин Шамсиддинов (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться