Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Шавкат Мирзиёев Пекиндаги Халқ қаҳрамонлари ёдгорлиги пойига гул қўйди

2017-05-13 | Сиёсат

Пекин, 13 май. ЎзА махсус мухбири Абу Бакир Ўрозов хабар қилади. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Пекин шаҳрининг Тяньаньмэнь майдонидаги Халқ қаҳрамонлари ёдгорлиги пойига гул қўйди. 

Мазкур Халқ қаҳрамонлари ёдгорлиги Хитой халқининг XIX-XX асрлардаги курашларда қурбон бўлган фарзандлари хотирасига бағишлаб бунёд этилган. Хитойликларнинг 1840-1949 йилларда рўй берган тарихий воқеалардаги курашлари оқ мармардан ишланган саккизта барельефда акс эттирилган. Ёдгорлик 1952-1958 йилларда қурилган. Унинг баландлиги 37,94 метр, майдони 3 минг квадрат метр. Монументга Мао Цзэдуннинг «Халқ қаҳрамонларига абадий шон-шарафлар бўлсин!» деган сўзлари ёзилган. 

Шавкат Мирзиёев Хитой халқ қаҳрамонлари хотирасига ҳурмат бажо келтирди.   

Манба: ЎзА

Поделиться