Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Консуллик масалалари бўйича Ўзбекистон-Қозоғистон маслаҳатлашувларига доир

2017-05-12 | Сиёсат

2017 йилнинг 11 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон-Қозоғистон вазирликлараро маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди. Унда қатнашиш учун Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик хизмати департаменти директори Ардак Мадиев бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳрига ташриф буюрди.

Конструктив руҳда ўтган маслаҳатлашувлар чоғида консуллик соҳасидаги икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати атрофлича муҳокама қилинди, томонлар фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, фуқаролик, оилавий ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдамнинг амалий жиҳатлари, Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги келишувлар ҳамда халқаро конвенцияларнинг бажарилиши кўриб чиқилди.

Учрашувда делегациялар мазкур соҳада, жумладан миграция масалалари бўйича икки давлат қонунчилигида кучга кирган ўзгартиришлар тўғрисидаги маълумотлар билан ҳам алмашишди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться