Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Меҳнат вазирлигида Россиянинг меҳнат мигрантларига хуқуқий ёрдам кўрсатиш ассоциацияси вакили билан учрашув бўлиб ўтди

2017-05-12 | Жамият

2017 йил 11 май куни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигида Россиянинг меҳнат мигрантларига хуқуқий ёрдам кўрсатиш Уюшмаси вице-президенти Ю.Слуцкая билан учрашув бўлиб ўтди.​

Учрашувда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги раҳбари вазифасини бажарувчи Х.Асамов ва Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъул ходимлари иштирок этдилар.

Тадбирда Меҳнат вазири А.Абдухакимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг жорий йил 4-5 апрель кунлари Россия Федерациясига қилган расмий сафари чоғида Ўзбекистон ва Россия ўртасида “Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Россия Федерацияси ҳукумати ўртасида Ўзбекистон фуқароларини Россияда вақтинчалик меҳнат қилишга уюшган ҳолда жалб этиш бўйича келишув” ва “Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Россия Федерацияси ҳукумати ўртасида миграция соҳасида мутасадди органлар ваколатхоналарини таъсис этиш бўйича келишув” имзоланганлигини қайд этди.

Меҳнат вазири мазкур келишувда меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликнинг асосий тамойиллари акс эттирилганлиги ва хозирда келишувлар механизмларини амалга ошириш бўйича кенг кўламдаги ишлар олиб борилаётганлигини таъкидлади.

Хусусан, бугунги учрашувнинг мақсади ҳам меҳнат мигрантлари хуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг мустаҳкам меҳанизмини йўлга қўйишдан иборат бўлди.

Учрашувда Россиянинг меҳнат мигрантларига хуқуқий ёрдам кўрсатиш Уюшмаси вице-президенти Ю.Слуцкая иштирокчиларни Уюшмасининг фаолияти билан таништирди ва меҳнат мигрантларини ёллаш соҳасидаги имкониятларини баён қилди.

Уюшма Россияда эҳтиёж бўлган 3 мингга яқин қурилиш соҳасидаги мутахассислар – ғишт терувчи, бетончи, пайвандлаш мутахассислари,  бўёқчи, чилангар, электр мутахассислари, шунингдек автобус, трамвай/троллейбус, такси ва юк машинаси ҳайдовчиларини тез орада ишга жойлаштириш имкониятига эга. Уюшмада меҳнат мигрантларини хуқуқий ва ахборот жиҳатидан қўллаб-қувватловчи мутахассислар ҳамда улар хуқуқларини ҳимоя қилиш учун юқори малакали хуқуқшунослар фаолият олиб бораётганлиги қайд этилди.

Шунингдек, Ю.Слуцкая Уюшманинг Фарғона шаҳрида Марказини очиш ва меҳнат мигрантларига патент олиш учун хужжатларни тайёрлаш (рус тили билими бўйича сертификат олиш, ҳужжатларни нотариал тасдиқлаш, Давлат тиббий суғуртаси полисини расмийлаштириш, дактилоскопия, ИНН, Россия ҳудудига киришга таъқиқ бор-йўқлигини текшириш ва бошқалар) тўғрисидаги режалари хақида иштирокчиларга маълумот берди.

Меҳмоннинг ташриф дастурида Ташқи меҳнат миргацияси масалалари Агентлигида учрашув ўтказиш, Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятига бир қатор касб-ҳунар коллежларини ташриф қилиш режалаштирилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Поделиться