Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Депутат сайланди

2017-05-11 | Жамият

Вилоят сайлов комиссияси “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 44-моддасига мувофиқ, халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашига бўшаб қолган 9-Мирзачўл сайлов округида 2017 йил 30 апрель куни депутат сайлови бўлиб ўтганини маълум қилди.

Тақдим этилган ҳужжатларга мувофиқ, сайловда сайловчилар рўйхатига киритилган 85,5 фоиз сайловчи иштирок этди. 7420 нафар сайловчи муносиб номзодларга овоз берди.

Демократия тамойиллари асосида ташкил этилган сайловда 4 та сиёсий партия номзодлари фаол иштирок этишди. Сайлов якунига кўра – Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан Сирдарё вилояти Кенгашига номзод этиб кўрсатилган – Курманов Алишер Анварович сайловчиларнинг 71,4 фоиз овозини олиб 9-Мирзачўл сайлов округидан халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашига депутат этиб сайланди.

Манба: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Поделиться