Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Шавкат Мирзиёев тиббий таълим тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорни имзолади
2017-05-11 | Жамият
Тиббий таълим соҳасидаги ваколатли орган сифатида Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгиланди, унга қуйидаги вазифалар қўшимча равишда юклатилди:
Ҳужжат олий малакали тиббий кадрларни магистратурада тор мутахассисликлар бўйича 2—3 йиллик таълим давомида тайёрлашни, клиник ординатура мутахассисликлари бўйича 2 йиллик таълим давомида малака ошириш ва қайта тайёрлашни кўзда тутади.
Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий блоклар бўйича ўқув соатларини жами ўқув вақтининг 7 фоизигача қисқартириш ҳисобига, клиникагача бўлган ва клиник блоклар бўйича ўқув соатларини жами ўқув вақтининг 85 фоизигача етказиш режалаштирилган.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги