Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

БМТ Вакиллари билан учрашув

2017-05-11 | Жамият

Бош прокуратурада БМТнинг Бола ҳуқуқлари бўйича қўмитаси раиси ўринбосари Ренате Винтер билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда БМТнинг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) вакиллари С.Грауманн, Ф.Лутфуллаев ва С.Ахаевалар иштирок этдилар.

Меҳмонларга мамлакатимизда вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ёшларнинг баркамол ўсиб-униши учун ижтимоий-иқтисодий ҳамда ташкилий шароитларни яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан олиб борилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари доирасида қонунчилик тизимини такомиллаштириш, шу жумладан, муқобил жазо чораларини жорий этиш орқали жиноий жазоларни либераллаштириш, процессуал ҳаракатларни амалга оширишда болаларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш борасидаги ишлар алоҳида қайд қилинди.

Р.Винтер ўзининг Ўзбекистонга биринчи ташрифидан сўнг ўтган даврда жиноят қонунчилигини енгиллаштиришда кўплаб ижобий ўзгаришлар рўй берганлигини таъкидлаб, Ўзбекистонда вояга етмаганларга нисбатан муқобил жазо чоралар жорий этилганлигидан мамнунлигини билдирди.

ЮНИСЕФ ваколатхонаси раҳбари С.Грауманн ҳамкорлик учун ўз миннатдорчилигини билдириб, Ўзбекистонда қонунчиликнинг ислоҳ этилаётганлиги, айниқса, сўнгги ойларда вояга етмаганлар ҳамда ёшларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида жадал амалга оширилаётган ишлар, шунингдек вояга етмаганлар ҳақидаги қонунчиликни либераллаштириш бўйича кўрилаётган чораларни қизиқиш билан кузатиб бораётганлигини, улар халқаро стандартларга мос эканлигини таъкидлаб ўтди.

Шу билан бирга, у келгусида вояга етмаганлар ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясини самарали таъминлашни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга ва кўмак беришга тайёрлигини маълум қилди.

Шунингдек, ушбу соҳадаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари батафсил муҳокама қилинди.

Учрашув якунида томонлар икки томонлама алоқаларнинг янада ривожланиши ва мустаҳкамланишига янги туртки бўлган ушбу мулоқотдан қониқиш ҳосил қилганлигини билдирдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Поделиться