Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«Камолот»дан янги лойиҳа

2017-05-10 | Жамият

Пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида «Technovation Challenge» («Технологик ишланмалар») лойиҳаси якунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, мавқеини юксалтириш борасида амалга оширилаётган ишлар улкан самаралар бераётгани таъкидланди. 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, шаҳар хотин-қизлар қўмитаси ҳамда «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Тошкент шаҳар кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур лойиҳа ўқувчи-қизларни ахборот технологиялари соҳасига кенг жалб қилишни мақсад қилган. Лойиҳада 15 ёшдан 18 ёшгача бўлган 100 дан зиёд қиз ахборот ва телекоммуникация соҳасидаги билимларини синовдан ўтказди. Улар малакали мутахассислар иштирокидаги семинар ва ўқув машғулотларида орттирган тажрибаларига таяниб ўз дастурлари лойиҳасини тақдим қилди. Тажриба тарзда ўтказилган мазкур лойиҳа экспертлар томонидан ижобий баҳоланди. 

– «Technovation Challenge» халқаро миқёсда ўтказиладиган танлов ҳисобланади, – дейди лойиҳа раҳбари, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Тошкент шаҳар кенгаши бўлим мудири Элдор Аҳмедов. – Мақсадимиз ана шу халқаро танловда муносиб иштирок эта оладиган қизларни тарбиялаш. Бунинг учун иштирокчилар ахборот технологияларини пухта билиш билан биргаликда хорижий тилларни ҳам мукаммал эгаллашлари керак. 

Бугунги кунда хотин-қизларимизнинг техника фанлари, информатика соҳаси, ахборот технологияларига қизиқиши ошиб бормоқда. «Technovation Challenge» лойиҳаси шу йўналишларда ўқиётган қизларнинг ихтисослик фанларини мукаммал ўрганиши, меҳнат бозорида ўз ўринларини эгаллашига хизмат қилади. 

Тадбирда иштирокчилар турли номинациялар бўйича рағбатлантирилди. 

 

Моҳигул Қосимова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться