Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Очиқлик ва ошкоралик асосида

2015-03-06 | Жамият

Фарғона вилояти шаҳар ва туманларида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссиялари аъзоларининг ҳуқуқий билимини янада ошириш ва участка сайлов комиссиялари ишини самарали ташкил этиш масаласига бағишланган семинар-тренинглар бўлиб ўтмоқда.

Қўқон шаҳрида ўтказилган шундай тадбирда 11-Фарғона округ сайлов комиссияси аъзолари, участка сайлов комиссиялари раислари, вилоят адлия, молия, халқ таълими, соғлиқни сақлаш бошқармалари масъул ходимлари, хотин-қизлар қўмитаси ва "Маҳалла" хайрия жамоат фонди вилоят бўлими вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси Т.Ширинов ва бошқалар мамлакатимизда демократик талаблар ва умумэътироф этилган халқаро стандартларга тўла жавоб берадиган, фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этишини кафолатлайдиган миллий сайлов қонунчилиги яратилганини таъкидлади.

Фарғона вилоятида ташкил этилган 947 сайлов участкасининг барчаси сайлов қонунчилигида белгиланган тартиб асосида жиҳозланиб, зарур ахборот-коммуникация технологиялари ва адабиётлар билан таъминланган. Округ сайлов комиссияси аъзолари сайлов участкаларида тўлақонли фаолият олиб бориш учун зарур шароитлар яратилганига алоҳида эътибор қаратмоқда.

– Сайловга тайёргарлик кўриш бўйича тасдиқланган семинарлар жадвалига асосан, шаҳар ва туманларда турли тадбирлар ташкил этилмоқда, – дейди Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 11-Фарғона округ сайлов комиссияси раиси Н.Собиров. – Айни пайтда участка сайлов комиссияларининг асосий эътибори сайловчилар рўйхатини шакллантиришга қаратилган. Бунда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда иш олиб борилаётир. Сайловларнинг очиқ-ошкора, демократик тамойиллар асосида ўтишини таъминлаш учун участка сайлов комиссияси аъзоларининг ҳуқуқий билимини оширишда семинарлар муҳим аҳамият касб этмоқда.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш бўйича сайлов комиссиялари фаолиятининг ҳуқуқий асослари, участка сайлов комиссиялари иш фаолиятини ташкил этиш, молиялаштириш масалалари хусусида сўз юритилди.

Манба: ЎзА

Поделиться