Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Шаҳар сайлов комиссиясида
2017-05-02 | Жамият
2017 йил 1 май куни халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи шаҳар сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда айрим бўшаб қолган сайлов округларида сиёсий партияларнинг халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши сайловида иштирок этишларига ижозат бериш масаласи кўриб чиқилди.
Шаҳар сайлов комиссиясининг йиғилиши қарорига кўра, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ва Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Тошкент шаҳар Кенгашларига халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши сайловида иштирок этишларига ижозат берилди.
Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги