Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро ветеринария куни нишонланди

2017-05-02 | Жамият

“Туркистон” санъат саройида Халқаро ветеринария куни муносабати билан Ўзбекистон ветеринария соҳаси вакилларининг анжумани бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси ўринбосари Б.Тожиев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси Т.Эшназаров, Тошкент давлат аграр университети ректори Б.Сулаймонов, Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти проректори Р.Давлатов ва бошқалар юртимизда ветеринария соҳасида умумэътироф этилган халқаро стандартларга мос қонунчилик тизими шакллантирилгани, эпизоотик барқарорликни таъминлашнинг самарали тизими мавжудлигини таъкидлади. 

Мамлакатимизда ветеринария инфраструктурасининг ривожланиши ҳудудларда эпизоотик ва эпидемик барқарорликни, аҳолини хавфсиз ва истеъмолга яроқли бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ва халқаро савдо алоқаларининг ривожланишига хизмат қилаётир. Ўзбекистон 1992 йилдан буён Бутунжаҳон ҳайвонлар соғлиғини сақлаш ташкилоти аъзоси. 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, инсоният глобал ечим талаб этадиган бир қанча муаммоларга дуч келмоқда. Улардан бири инсонлар ва ҳайвонлар ўзаро муносабатда яшаб турган атроф-муҳитда вужудга келаётган юқумли касалликларнинг тарқалишидир. Касалликлар кўплаб давлатларга катта иқтисодий зарар келтириш билан бирга, одамлар ҳаётига ҳам хавф солмоқда. Мамлакатимизда бу борада барча ҳуқуқий асослар яратилган бўлиб, “Ветеринария тўғрисида”ги қонунга мувофиқ эпизоотияга қарши профилактик тадбирлар олиб борилади. Натижада четдан инсонлар ва ҳайвонлар учун хавфли юқумли касалликларнинг кириб келиши, тарқалишининг олди олиниб, барқарор эпизоотик вазият сақланмоқда. 

Ҳар йили апрель ойининг охирги шанбасида дунёда Халқаро ветеринария куни нишонланади. Мамлакатимизда ҳам бу йил ветеринария куни илк бор нишонланиб, “Олтин тулпор” танлови ташкил этилди. 

Конференцияда ветеринария хизматининг ривожи, соҳада амалга оширилган ислоҳотларга бағишланган қисқа метражли фильм намойиш қилинди. Шунингдек, “Олтин тулпор” танловининг совриндорлари эълон қилинди. 

 

Сайёра Шоева, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться