Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ходимлар меҳнат муҳофазаси доимий эътиборда

2017-05-01 | Жамият

Пойтахтимизда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши томонидан 28 апрель – Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш кунига бағишланган давра суҳбати ўтказилди. 

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Меҳнат вазирлиги, «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси, Санитария, гигигена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти мутасаддилари, иш берувчилар бирлашмалари, корхона ва ташкилотларнинг меҳнат муҳофазаси бўйича мутахассислари, Халқаро меҳнат ташкилотининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича бюроси экспертлари иштирок этди. 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси Ё.Умаров, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раиси ўринбосари Б.Маҳмадалиев, Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари вазифасини бажарувчи А.Икромов, Халқаро меҳнат ташкилотининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича бюроси бош мутахассиси Гоча Александриа ва бошқалар Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида амалга оширилаётган кучли ижтимоий сиёсат самарасида фуқаролар учун муносиб меҳнат шароитлари яратилгани, уларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари, саломатлиги ва ҳуқуқларини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади. 

Тадбирда турли соҳаларда меҳнат қилаётган ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда давлат, касаба уюшмалари, иш берувчилар ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамкорлигини кучайтириш, меҳнат муҳофазасига доир қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларга риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш каби масалалар атрофлича муҳокама этилди. 

– Корхонамиз ишчиларининг самарали меҳнат қилиши, улар меҳнатини муҳофазалашга жиддий эътибор қаратилмоқда, – дейди “Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компанияси саноат хавфсизлиги тизимини бошқариш ва меҳнатни муҳофазалаш бўлими бошлиғи Мирзоакбар Ҳакимов. – Ходимларимиз бир йилда икки маротаба тиббий кўрикдан ўтказилиб, зарур ҳолларда саломатлигини тиклаш учун шифо масканлари, сиҳатгоҳларга юборилади. Бу эса ходимлар ўртасида касб касалликлари камайиши, иш самарадорлигини оширишга замин бўлмоқда. Ҳамкор ташкилотлар билан ишчиларни касб касалликлари, турли жароҳатлардан асраш мақсадида ижтимоий суғурталаш ишлари бажарилди. 

Тадбирда меҳнатни муҳофаза қилиш соҳаси ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаёган турли ташкилотлар мутахассислари Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши томонидан рағбатлантирилди. 

 
Шаҳноза Маматуропова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться