Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Натижалар таҳлил қилинди

2017-05-01 | Жамият

Жиззах вилояти ҳокимлигида жорий йилнинг биринчи чорагида ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишларига бағишланган фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокими У. Узоқов  бошқариб борган йиғилишда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизни 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Вилоятда 2017 йил январ-март ойларида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, янги лойиҳаларни ишга тушириш, корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш юзасидан олиб борилган ишлар самарасида иқтисодиётнинг барча соҳаларида изчил ўсиш таъминланди. Хусусан, саноат, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантиришда олдинги йилларга нисбатан сезиларли силжишларга эришилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 26 декабрдаги “2017-2019 йилларда тайёр маҳсулот турлари, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқариш маҳаллийлаштиришнинг истиқболли лойиҳаларини амалга оширишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлашда жорий йилда 16 та корхоналарда 32 турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш белгиланган. Жиззах шаҳрида 4 та, Ш.Рашидов туманида 3 та, Зомин ва Зарбдор, Пахтакор ҳамда Фориш туманларида 1 тадан корхоналарда маҳсулотлар ишлаб чиқариш кўзда тутилган.

Вилоятда аҳолининг турмуш даражасини янада юксалтиришга, тиббий хизмат кўрсатишни яхшилашга қаратилган дастурлар ишлаб чиқилиб, изчил амалга оширилаётир. Замонавий, арзон ва ихчам турар жойлар қуриш, электр энергияси ва табиий газ таъминотини яхшилаш масаласи доимий эътиборда турибди.

Йиғилишда айрим соҳаларда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Манба: Жиззах вилояти ҳокимлиги

Поделиться