Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Вилоят фаоллари йиғилиш

2017-04-28 | Жамият

2017 йилнинг I чорагида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан 2017 йил 14 январьда Ҳукумат мажлисида белгилаб берилган 2017 йилги иқтисодий дастурнинг устувор вазифалари бажарилишини сўзсиз таъминлаш бўйича вилоят ташкилотлар ва корхоналар раҳбарлари ҳамда шаҳарлар ва туманлар ҳокимларининг шахсий жавобгарлигини оширишга бағишланган вилоят фаоллари йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, вилоят ташкилот ва бошқармалари раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Йиғилишни вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Ў. Барноев кириш сўзи билан очди ва бошқариб борди.

— Хабарингиз бор, 2017 йил 18 апрелда Вазирлар Маҳкамасида жорий йилнинг I чорагида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 14 январьида республика Ҳукумати мажлисида белгилаб берилган 2017 йилги иқтисодий дастурнинг устувор вазифалари бажарилишини сўзсиз таъминлаш бўйича қўшимча амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқишга бағишланган мажлиси бўлиб ўтди, —деди вилоят раҳбари. — Мажлисда мамлакатни ривожлантиришнинг асосий иқтисодий кўрсаткичлари, тармоқлар ва ҳудудларни янада комплекс ривожлантириш, иқтисодиётни модернизация ва диверсификация қилишни чуқурлаштириш, ишлаб чиқариш корхоналари ва минтақаларнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш, хусусий мулк ва тадбиркорликнинг рольи ва аҳамиятини кучайтириш, аҳолининг даромадлари ва турмуш даражасини янада оширишга қаратилган дастурий чоралар ҳар томонлама ва батафсил кўриб чиқилди ва танқидий таҳлил қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан давлат бошқаруви тизимини янада ислоҳ қилиш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига микрокредитлар ажратиш тизимини соддалаштириш, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ҳамда ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва модернизация қилиш, соғлиқни сақлаш, таълим тизимини такомиллаштиришга йўналтирилган кўплаб фармонлар, қарорлар ва фармойишлари қабул қилинмоқда.

Жумладан, вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2016 йил 8 сентябрдан 2017 йил 25 апрелгача қабул қилинган жами 138 та, шундан 25 фармон, 97 та қарор ва 16 та фармойиш ижросини таъминлаш бўйича тегишли меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди.

Шундан сўнг вилоят ҳокими мазкур ҳужжатлар моҳияти, уларнинг вилоятимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётини юксалтиришдаги аҳамияти, ижроси таъминланиши аҳволи, бу борада йўл қўйилаётган камчиликлар таҳлилига алоҳида эътибор қаратди.

Йиғилишда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг комплекс дастурларини амалга ошириш, уларнинг туристик салоҳиятини ривожлантириш асосида маҳаллий бюджетларнинг даромад қисмини ошириш, туманлар ва шаҳарларнинг субвенцияга қарамлигини босқичма-босқич қисқартириш, иқтисодиёт тармоқларини ва ҳудудларни ривожлантиришда банк тизимининг рольини кучайтириш, экспорт салоҳияти ошириш, иқтисодиёт ўсишининг юқори суръатларига сўзсиз эришиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Абдуллаев ахборот берди.

Қайд этилишича, ҳисобот даврида давом эттирилган таркибий ўзгаришлар, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш борасида амалга оширилган ишлар натижасида ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 106,6 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 106,6 фоизга, ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ҳажми 106,7 фоизга, инвестициялар ҳажми 170,3 фоизга, қурилиш ишлари ҳажми 109,2 фоизга, чакана савдо айланмаси 112,6 фоизга, жами хизматлар ҳажми 111,7 фоизга ўсиши таъминланди.

Маърузада бу ютуқлар билан бир қаторда вилоятда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлашда кўпгина соҳаларда мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмаётганлиги танқидий таҳлил қилиниб, мавжуд муаммолар, уларнинг сабаблари, ечимлари борасида таклифлар билдирилди.

Шунингдек, йиғилишда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ва уларни экспортга етказиб бериш, қишлоқ хўжалигида долзарб вазифалар бажарилиши тўғрисида вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари С. Ҳикматов, ҳудудларни, туманлар ва шаҳарларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, минтақаларга хорижий инвестицияларни фаол жалб этиш, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани жадал ишга тушириш, шунингдек қишлоқ жойларда арзон уй-жойлар ва шаҳарларда кўп квартирали уйлар қуриш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Н. Ҳамдамовларнинг ахборотлари эшитилди.

Кун тартибидаги масала юзасидан бир қатор бошқармалар, корхона ва ташкилот раҳбарлари, туман ва шаҳарлар ҳокимлари сўзга чиқдилар.

Манба: Бухоро вилояти ҳокимлиги

Поделиться