Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Нигина ва Санжар финалда

2017-04-28 | Спорт

Халқаро теннис федерацияси томонидан Қарши шаҳрида ўтказилаётган турнирда Нигина Абдураимова ҳамда Санжар Файзиев муваффақиятли иштирок этмоқда.

Н.Абдураимова яккалик баҳслари чорак финалида россиялик Олеся Первушинани мағлубиятга учратди ва финал йўлланмаси учун украиналик Ольга Янчукга қарши кортга чиқадиган бўлди. 

Турнирнинг эркаклар ўртасидаги чорак финал ўйинида С.Файзиев қозоғистонлик Дмитрий Попко билан куч синашди. Қизиқарли баҳсларга бой ўтган учрашувнинг биринчи сетини 6:4 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилган Санжар иккинчи сетда тай-брекда зафар қучди. Энди теннисчимиз ярим финалда эстониялик Владимир Иванов билан куч синашади. 

Жуфтлик баҳслари финалида Нигина Абдураимова черногориялик Ана Веселинович билан россиялик Ольга Дорошина ва Полина Монова билан рақобатлашса, Санжар Файзиев ва қозоғистонлик Темур Хабибулин тандеми ҳиндистонлик Шрирам Балажи ва Вишну Варданга қарши кортга чиқади. 

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться