Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Одамлар кўнглига йўл топиб...

2017-04-28 | Жамият

Миллий матбуот марказида Республика Маънавият ва маърифат кенгаши Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази томонидан “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатларини ҳимоя қилиш – давр талаби” мавзуида матбуот анжумани ўтказилди.

Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази раҳбари А.Маврулов, “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Ш.Ризаев, “Маънавият” нашриёти директори С.Аҳмедов ва бошқалар давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан халқимиз ўй-хаёллари, орзу-мақсадларига кўмакдош бўлиш, инсон манфаатларига устувор аҳамият қаратиш юзасидан тизимли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида амалга оширишга оид Давлат дастурида жамият ҳаётининг барча жабҳаларини ислоҳ этиш юзасидан кенг қамровли вазифалар белгиланган. 

Бу борада Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази томонидан бир қатор ташкилотлар билан биргаликда ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг китобга бўлган меҳрини кучайтириш, бугунги кунда жамиятимизда кечаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини ёшларга кенг тушунтириш юзасидан қатор ишлар амалга оширилмоқда. Юртимизнинг барча ҳудудларида, таълим масканларида, маҳаллаларда, меҳнат жамоаларида “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”нинг фалсафаси”, “Инсон манфаатлари – олий қадрият” каби мавзуларда давра суҳбатлари ўтказилди. 

"Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" Давлат дастурининг мазмун-моҳиятини тарғиб этишга оид “Халқ ишончини оқлаш ҳар биримизнинг зиммамизга улкан масъулият юклайди”, “Давлат ва халқ бир-бирига таянувчи кучдир” каби мавзуларда маърифий материаллар, мақолалар тайёрланиб, оммавий ахборот воситаларида чоп этилди. 

Республика Маънавият тарғибот марказига тарғибот жараёнида фойдаланиш учун “Юрт тинчлиги, Ватан равнақи – олий неъмат”, “Маҳалла ободлиги – кўнгил ободлиги”, “Ҳушёрлик – осудалик мезони” каби мавзуларда медиатақдимот материаллари тақдим этилди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармони шарҳи бўйича медиаматериаллар марказнинг mgm.uz сайтига жойлаштирилди. “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” фалсафаси” номли рисола нашрга тайёрланди. 

“Мустақиллик меъмори ҳақида” мавзуида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳаёти ва фаолиятига бағишланган маърузалар матни ва медиаматериаллар тайёрланиб, жойларга етказилди. “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги, Республика Таълим марказининг маърифий-режавий лойиҳаларига тегишли тавсиялар берилди. 

Бугунги мураккаб мафкуравий жараёнларни илмий-амалий жиҳатдан атрофлича таҳлил қилиш ва баҳолаш, уларнинг аҳоли турли қатламларига таъсирини ўрганиш, миллий манфаатларимизга ва ҳаёт тарзимизга зид бўлган зарарли ғоялар ва мафкуравий хуружларнинг моҳиятини очиб бериш бўйича ҳам тизимли ишлар бажарилди. 

Анжуманда оммавий ахборот воситалари ходимларининг саволларига жавоб қайтарилди. 

 

Назокат Усмонова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться