Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Янги қонун лойиҳаси муҳокамада

2017-04-28 | Жамият

Мамлакатимизда ягона давлат харидлари тизимини яратиш, шунингдек, давлат секторини мақбул нархлардаги товарлар, ишлар ва хизматлар билан таъминлаш мақсадида "Давлат харидлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Ҳужжат Иқтисодиёт, Адлия, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирликлари, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида тайёрланган. 

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида мазкур қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда вазирлик ва идоралар вакиллари, тадбиркорлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. 

Мазкур қонун лойиҳаси Президентимизнинг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ҳамда "Коррупцияга карши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг ижросини таъминлаш доирасида ишлаб чиқилди. 

– Ҳозир давлат харидлари соҳасидаги мавжуд меъёрий-ҳуқуқий базанинг тизимга солинмагани туфайли айрим меъёрлар турлича талқин этилиб, оқибатда уларни амалга оширишда муайян қийинчиликлар кузатилмоқда, – дейди Савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари вазифасини бажарувчи Анвар Икромов. – Мазкур қонун лойиҳаси "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ва бошқа қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг меъёрларини қамраб олган. 

Тадбирда давлат харидлари тизимини босқичма-босқич ривожлантириш, харидлар жараёни очиқлигига хизмат қиладиган механизмларни жорий этиш масалалари муҳокама этилди. 

 

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться