Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

"Тошкент баҳори" фестивали

2017-04-28 | Маданият

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик Катта театрида "Тошкент баҳори" IV халқаро опера ва балет санъати фестивали бўлиб ўтмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан таъсис этилган мазкур фестивалда мамлакатимиз санъат усталари билан бирга МДҲ давлатларининг ижрочилари ҳам иштирок этмоқда. 

"Тошкент баҳори" фестивалидан кўзланган асосий мақсад опера ва балет санъатининг нуфузини янада юксалтириш, ижодий сафарларни уюштиришда халқаро ҳамкорларни кенгроқ жалб этишдир. Айни пайтда ушбу лойиҳа ижодий мулоқотларни янада кенгайтириш, юртимиз санъат ихлосмандларини опера ва балет соҳасидаги энг сўнгги янгиликлар билан яқиндан таништириш имконини бераётир. Ўтган давр мобайнида мазкур фестиваль ижодкорларнинг тажриба алмашиши, мамлакатимиз санъатини кенг тарғиб этишда ўзига хос риштага айланиб улгурди. 

– Ўзбекистонда санъат ва маданият равнақига улкан эътибор "Тошкент баҳори" фестивали мисолида ҳам яққол намоён бўлмоқда, – дейди "Новая Россия" давлат симфоник оркестри дирижёри Денис Власенко. – Ғоят гўзал, мафтункор, яшилликка бурканган Тошкент шаҳри истеъдодларни камолга етказувчи йирик маданий марказ ҳисобланади. Бу муҳташам театрда санъаткорлар, томошабинлар учун яратилган шароитлар таҳсинга лойиқ. 

5 майга қадар давом этувчи фестиваль доирасида М.Бафоевнинг "Севги самоси", Ж.Вердининг "Травиата", Н.Римский-Корсаковнинг "Шоҳ қайлиғи" каби опералари томошабинлар эътиборига ҳавола этилди. Фестиваль доирасида маҳорат сабоқлари, ижодий мулоқотлар, концерт ва спектакллар намойиши бўлиб ўтмоқда. 

 

Назокат Усмонова, Темур Мамадаминов (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться