Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Санъатимиз ғунчалари

2017-04-28 | Маданият

Пойтахтимизда "Санъат ғунчалари" XIX республика ижодий танлови бошланди. 

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия фонди, Бастакорлар уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилган танловда зарбли ва дамли чолғу ижрочилари қатнашмоқда. 

"Соғлом авлод учун" халқаро хайрия фонди бошқаруви раиси С.Иномова, Ўзбекистон Республикаси маданият вазири ўринбосари К.Оқилова, Бастакорлар уюшмаси раиси Р.Абдуллаев ва бошқалар мамлакатимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан истеъдодли ёшларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларнинг санъатга бўлган меҳри ва иштиёқини тобора кучайтириш юзасидан тизимли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади. 

Биринчи Президентимизнинг 2015 йил 20 ноябрдаги "Болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича 2016-2020 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тўғрисида"ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисидаги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан ўтказилаётган ушбу танловда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган ёш мусиқачилар иштирок этмоқда. 

Финал босқичига 137 иштирокчи етиб келган ушбу лойиҳа ёш мусиқачиларнинг кўникмаларини янада ривожлантириш, болалар мусиқа таълими, ижодиётини ўрганиш ва таҳлил этишда муҳим аҳамият касб этади. 

– Бу танлов биз учун ижодий изланишларимизни кенг намойиш этишда яхши имкониятдир, – дейди Гулистон шаҳридаги 1-болалар мусиқа ва санъат мактабининг ўқувчиси Лочин Умматқулов. – Танлов учун оркестримиз билан биргаликда А.Муҳамедовнинг "Алла" ҳамда В.Шёлоковнинг "Болалар концерти" асарини тайёрладик. 

Танлов давомида иштирокчилар ёғоч, мис дамли чолғулар ва зарбли чолғулар гуруҳига бўлинган ҳолда ижодий баҳслашмоқда. Лойиҳа доирасида турли анжуманлар, маҳорат сабоқлари, концертлар бўлиб ўтади. 

 
Назокат Усмонова, Отабек Мирсоатов (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться