Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Нефть-газ маҳсулотлари таъминоти – парламент ва жамоатчилик назоратида

2017-04-28 | Иқтисодиёт

Аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бош мезони ҳисобланади. Нефть-газ саноатидаги чора-тадбирлардан кўзланган устувор мақсад ҳам аҳолини углеводород маҳсулотлари билан таъминлаш тизимини изчил ривожлантиришдан иборат.

Давлатимиз раҳбарининг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси томонидан 2010-2016 йиллар мобайнида қарийб 20 миллиард долларлик капитал қўйилмалар киритилганига қарамасдан суюқ углеводород ва табиий газ қазиб олиш ҳажми камайгани, хомашё импорти 1,3 баробар кўпайгани, берилган топшириқлар ўз вақтида бажарилиши билан боғлиқ ишлар етарли даражада эмаслиги кўрсатиб ўтилган эди. 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг жойлардаги аҳволни ўрганишлари аҳолини табиий ва суюлтирилган газ ҳамда нефть маҳсулотлари билан таъминлашдаги муаммолар жамоатчиликнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётганини кўрсатмоқда. 

Мамлакатимизда углеводород захираларини геологик-қидирув ишларининг бориши ва истиқболли йўналишлари, иқтисодиёт тармоқлари ҳамда аҳолини нефть ва газ маҳсулотлари билан таъминлашнинг ҳолати ҳамда истиқболдаги режалар хусусида кенг жамоатчиликни хабардор қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан «Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг нефть маҳсулотлари ва табиий ҳамда суюлтирилган газга бўлган эҳтиёжларини таъминлаш» мавзуида семинар ўтказилди. 

Парламент қуйи палатаси депутатлари, «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси ҳамда тармоқ корхоналари, Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзстандарт» агентлиги мутасаддилари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган тадбирда «Ўзбекнефтгаз» тизимидаги корхоналар томонидан мамлакатимиз аҳолисининг нефть маҳсулотлари, табиий ва суюлтирилган газга бўлган эҳтиёжини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган комплекс ишлар ҳақида маълумот берилди. 

«Ўзбекнефтгаз»нинг углеводород қазиб чиқариш ишлари Устюрт, Бухоро-Хива, Ҳисор, Сурхондарё ва Фарғона нефть-газли ҳудудларида олиб борилмоқда. Мамлакатимизда бугунги кунда 141 нефть ва газ кони фаолият кўрсатмоқда. 

2010-2016 йиллар мобайнида автобензин ишлаб чиқариш 26,2 фоиз, дизель ёнилғиси 8,3 фоизга камайган. Миллий иқтисодиётнинг ўсиб бориши натижасида нефть маҳсулотларига, айниқса, автобензин ва дизель ёнилғисига бўлган талаб ҳам ортмоқда. 

– Аҳоли мурожаатлари тизимни такомиллаштириш, унинг қонунчилик асосларини қайта кўриб чиқишни тақозо этмоқда, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Азамат Пардаев. – Бунда мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш, нефть-газ захираларини тежаган ҳолда уларни мақсадли ишлатиш масалалари устидан парламент ва жамоатчилик назоратини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Ўтказилган семинардан кўзланган мақсад ҳам мавжуд муаммоларни бартараф этиш йўлларини топиш орқали одамларни рози қилиш, талаб ва эҳтиёжларини таъминлаш каби масалаларга ечим топишдан иборатдир. 

Баҳс-мунозара ва амалий мулоқот руҳида ўтган тадбирда одамларни ўйлантираётган кўпгина масалалар ўртага ташланди. 

 

Беҳзод Бозоров, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться