Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича Махсус вакили билан учрашув

2017-04-27 | Сиёсат

2017 йилнинг 27 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича Махсус вакили Питер Бурианни қабул қилди.

Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқининг сиёсий, савдо иқтисодий, инвестицион ва молиявий-техник соҳалардаги ҳамкорлиги ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари ҳамда айрим минтақавий масалалар муҳокама қилинди.

Мулоқот чоғида минтақалараро Европа Иттифоқи – Марказий Осиё вазирлар учрашувини Ўзбекистонда ўтказишга тайёргарлик кўришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Шунуингдек, бўлажак икки томон учрашувлари ва ҳамкорликдаги қўшма институтлар мажлисининг жадвали ва кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.

Музокараларда ЕИнинг Ўзбекистондаги Делегацияси раҳбари Элчи Эдуардс Стипрайс иштирок этди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться