Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Вилоят Ҳокими шаҳар халқ қабулхонасида мурожаатчилар билан учрашди

2017-04-27 | Жамият

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳри Халқ қабулхонасида мурожаат билан ташриф буюрган аҳоли вакилларини қабул қилди.

Учрашувда вилоятдаги ташкилот ва муассасалар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари ҳам иштирок этишди. Мулоқотларда кундалик ҳаётий муаммолар, ҳал этилиши зарур бўлган масалалар эътибор марказида бўлди.

“Чўлпон 100 йиллиги” маҳалласида истиқомат қилувчи Марғуба Исомиддинова икки йил илгари бир кунда 1 тонна пахта чиқиндисини қайта ишлаб, зичланган той пахта тайёрлашга ихтисослашган “Global ekstrabe” масъулияти чекланган жамиятини ташкил этган. Кичик корхонада ўн киши иш билан банд. Маҳсулот Қирғизистон ва Қозоғистон давлатларига экспортга йўналтирилмоқда. Корхона ижарадаги бинода фаолият кўрсатаётганлиги туфайли кредит олиш ва иш кўламини кенгайтириш борасидаги режаларни амалга оширишнинг имкони бўлмаяпти.

“Жумабозор” маҳалласидан Аҳмадилло Холматов ўғиллари билан Сойгузар даҳасида – катта йўл бўйида кичик ошхона ташкил этганди. Ҳозир тўрт киши ишлаяпти. Бир неча йил илгари шаҳар ҳокимининг фармойиши билан вақтинча фойдаланиш учун ажратилган бу жой бугунги кунда инфратузилма талабларига жавоб бермаслиги сабабли маҳаллий мутасаддилар томонидан бузиш зарур, деган хулосага келинган. Тадбиркор эса фаолиятини тўхтатишни истамаяпти.

Қабул жараёнида фуқаролар томонидан келтирилган шу каби ўнлаб масалаларга оқилона ечим топиш ҳамда мурожаатчиларнинг эҳтиёжини қондириш юзасидан тегишли ташкилот ва идоралар мутасаддилари зиммасига аниқ вазифалар юклатилди.

- Андижонга Тошкент шаҳридан кўчиб келганман, - дейди ҳудуддаги 24-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Пўлатой Хонкелдиева. – Ўз номимга уй-жой харид қила олмаганим учун рўйхатга қўйишда қийинчиликка дуч келдим. Вилоят ҳокими ипотека кредити асосида квартира харид қилишим ва рўйхатга қўйиш билан боғлиқ муаммоларни белгиланган муддатларда ҳал этиш бўйича масъул раҳбарларга топшириқ берди. Мурожаатим эътиборсиз қолмаганлигидан миннатдорман.

Манба: Андижон вилояти ҳокимлиги

Поделиться