Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро турнир давом этмоқда

2017-04-27 | Спорт

Қарши шаҳрида теннис бўйича халқаро турнир қизғин давом этмоқда.

Хотин-қизлар ўртасидаги яккалик баҳслари биринчи даврасида мамлакатимизнинг кучли теннисчиларидан бири Нигина Абдураимова руминиялик Михаэла Бузарнеску билан куч синашди. Учрашувнинг биринчи сетида 7:6 ҳисобида ғалаба қозонган Нигина иккинчи сетда тай-брекда имкониятни бой бериб қўйди. Кескин ва муросасиз баҳсларга бой ўтган учрашувнинг сўнгги ҳал қилувчи сетида теннисчимиз 6:3 ҳисобида ғалаба қозониб навбатдаги босқичга йўл олди. У иккинчи даврада россиялик Анастасия Форлова билан рақобатлашади. 

Турнирнинг иккинчи даврасида спортчиларимиздан Санжар Файзиев беларуслик Сергей Бетов, Жўрабек Каримов россиялик Богдан Бобров, Темур Исмоилов россиялик Евгений Тюрневга қарши кортга чиқади. 

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться