Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ҳайъати кенгашининг навбатдаги кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди.
2017-04-27 | Таълим
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ҳайъати Кенгашининг навбатдаги кенгайтирилган мажлиси 2017 йил 26 апрель куни вазирлик мажлислар залида бўлиб ўтди.
Ҳайъат мажлисида асосий эътибор қуйидаги масалаларга қаратилди:
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил I чорак якунларига бағишланган мажлисида олий таълим тизими олдига қўйилган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда Ҳукуматнинг 2017 йил 14 январьдаги мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан белгиланган вазифаларни сўзсиз бажариш юзасидан олий таълим тизими раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш тўғрисида.
- Олий таълим тизимида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлар ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизомини мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» ги ПҚ-2881 сон қарори ижросини таъминлаш тўғрисида.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги «Олий таълим тизимини такомиллаштириш» тўғрисидаги ПҚ-2909 сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан биринчи навбатдаги вазифалар тўғрисида.
Танқидий руҳда ўтган Ҳайъат мажлисида асосий масалалар бўйича сўзга чиққан Олий ва ўрта махсус таълим вазири Р.С.Касимов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси А.Н.Юнусходжаевлар олий таълим тизимидаги мавжуд камчиликлар, айниқса турли бўғинлардаги раҳбарларнинг лоқайдлиги ва масъулиятсизлиги сабабли юзага келаётган ҳолатларга алоҳида тўхталиб ўтдилар. Улар ўз сўзида олий таълим тизими олдидаги долзарб масалалар билан бир қаторда айрим раҳбарларнинг масъулиятсизлиги ва таълим муассасасидаги реал ҳолатни билмаслиги, ишга жиддий, масъулият билан ёндашмаётганлиги туфайли йўл қўйилаётган хатоликларга асосий эътиборни қаратди.
Ҳайъат масжлисида бошқа турли масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги