Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Таълим тизими ва маънавий юксалиш омиллари

2017-04-27 | Жамият

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 20 апрелдаги «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 18 апрелдаги «Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи ҳудудида Адиблар хиёбонини барпо этиш тўғрисида»ги қарорлари мамлакатимизда таълим тизимини янада ривожлантириш, ёшлар ўртасида буюк тарихимиз, азалий қадрияту удумларимизни тарғиб қилишда муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида ўтказилган Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси ижроия қўмитаси ва унинг фракцияси қўшма йиғилиши мазкур қарорлар ижросини таъминлашдаги устувор вазифаларга бағишланди. 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси раиси С.Отамуродов ва бошқалар амалга оширилаётган ислоҳотлар таълим тизимини моддий-техник жиҳатдан мустаҳкамлаш, ўқитишнинг самарадорлигини ошириш ҳамда ёшларнинг миллий анъаналаримизни қадрлаш ҳамда ўрганишга бўлган қизиқиши ортишида муҳим омил бўлаётганини таъкидлади. 

Президентимизнинг 2017 йил 12 январдаги "Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида"ги фармойиши бўйича маҳалла, таълим муассасаларида ўрганилган натижалар аҳоли ва ёшлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш яхши йўлга қўйилмагани, аҳоли гавжум жойларда кутубхоналар ва китоб дўконлари етишмаслиги ҳамда бу муаммоларнинг ечимини топиш ҳаётий зарурат эканини кўрсатмоқда. 

Тадбир қатнашчилари Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи ҳудудида Адиблар хиёбонини барпо этиш халқимизнинг истак ва хоҳишига мос эканини қайд этди. 

 

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться