Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Мевлут Чавушўғлу: ҳамкорликнинг янги саҳифалари

2017-04-26 | Сиёсат

Ўзбек ва турк халқлари кўп асрлик тарих, муштарак қадриятлар ва ўхшаш урф-одатларга эга. Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йил 26 апрель куни Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлуни қабул қилди. Самимий ўтган учрашув тафсилотлари, икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларининг истиқболлари ҳақида Мевлут Чавушўғлу ЎзА мухбирига қуйидагиларни гапириб берди: 

– Аввало, самимий қабул учун Президент Шавкат Мирзиёевга чуқур миннатдорлик билдираман. Туркия Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги муҳим ва узоқ муддатли ҳамкори сифатида билади, ўртадаги дўстлик ришталарини мустаҳкамлаш, ҳамкорликни ўзаро ишонч тамойиллари асосида ривожлантириш тарафдори. 

Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Режеп Эрдўғоннинг 2016 йил ноябрь ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган учрашувида бугунги ҳамкорлик муносабатлари Ўзбекистон ва Туркиянинг имконият ва салоҳиятига мос эмаслиги таъкидланиб, давлатларимиз ўртасидаги ўзаро ишонч муҳитини мустаҳкамлаш масаласи муҳокама қилинган, ташқи сиёсат маҳкамаларининг мунтазам маслаҳатлашувларини ташкил қилиш, халқаро ташкилотлар доирасида бир-бирини қўллаб-қувватлаш, ҳамкорликнинг янги саҳифаларини очиш борасида самарали келишувларга эришилган эди. 

Мамлакатларимиз ҳамкорлигини ривожлантиришда янги лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган. Ушбу режаларни ҳаётга татбиқ этишда Самарқанд вилоятида барпо этилаётган “Ургут” эркин иқтисодий зонаси муҳим қадам бўлди. 

Мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларда маданий-гуманитар ҳамкорлик алоҳида ўрин тутади. Бу борадаги шерикликни ривожлантириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Туркиянинг етакчи туристик компанияларини жалб этган ҳолда Ўзбекистонда сайёҳлик инфратузилмасини янада ривожлантириш, Самарқанд, Бухоро, Хоразм ва Тошкент вилоятларида халқаро талабларга мос замонавий сайёҳлик мажмуалари барпо этиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда. 

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳузуридаги қабулда муҳокама қилинган масалалар, давлатларимиз раҳбарлари ўртасида эришилган келишувлар муносабатларимизни янги босқичга кўтариб, ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги саҳифаларини очишга хизмат қилишига ишонамиз. 

 
Абу Бакир Ўрозов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться