Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Тошкент шаҳар сайлов комиссиясида
2017-04-26 | Жамият
2017 йил 25 апрель куни халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи шаҳар сайлов комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди
Йиғилишда “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11, 12 ва 44-моддаларига мувофиқ, айрим сайлов округларида бўшаб қолган ўринларга халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари сайловини ўтказиш юзасидан асосий тадбирларнинг календарь режасини тасдиқлаш, Бектемир туманидаги 8-Сувчи, Мирзо Улуғбек туманидаги 9-Салор ва 16-Хумоюн, Олмазор туманидаги 24-Мирзо Ғолиб, Шайхонтоҳур туманидаги 45-Фурқат ва 49-Жарариқ, Юнусобод туманидаги 50-Минор ва 51-Ҳиёбонтепа сайлов округларида бўшаб қолган ўринларга халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияларини тузиш, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи шаҳар сайлов комиссияси аъзоларининг навбатчилик жадвалини тасдиқлаш масалалари кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.
Тошкент шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи шаҳар сайлов комиссиясининг ушбу йиғилишида қабул қилинган қарорига кўра, айрим сайлов округларида бўшаб қолган ўринларга халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари сайлови 2017 йил 21 май куни бўлиб ўтади.
Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги