Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири А.Х.Камиловнинг Туркия Ташқи ишлар вазири М.Чавушўғлу билан бўлиб ўтган музокаралар якунларига кўра ОАВ вакилларига баёноти

2017-04-26 | Сиёсат

(Тошкент шаҳри, 2017 йил 26 апрель)

Ҳурматли оммавий ахборот воситалари вакиллари!

Ҳозиргина якунига етган ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг 8-раунди анъанавий Ўзбекистон-Туркия алоқаларига мос равишда очиқ, қизғин, самарали ва юқори савияда бўлиб ўтди.

Музокаралар давомида сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, сармоявий, сайёҳлик, маданий ва бошқа соҳаларда икки томон муносабатларига доир барча долзарб масалалар батафсил муҳокама қилинди.

Бўлиб ўтган суҳбат ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда аксарият долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар, шунингдек етакчи халқаро ташкилот ва институтлар, биринчи навбатда БМТ ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти доираларидаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари бўйича позицияларимизнинг ўхшаш ва мувофиқлигини тасдиқлади.

Бугунги учрашувда мамлакатларимиз ўртасида Абадий дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома руҳи ва тамойилларига икки томоннинг ҳам бирдек содиқлиги қайд этилди.

Сиёсий маслаҳатлашувларимиз якунлари бўйича ўзаро алоқаларимизнинг яқин ва узоқ истиқболга мўлжаллаган мақсад ва вазифаларини белгилаб берувчи муҳим келишувларга эришилди.

Жумладан, сизларнинг гувоҳлигингизда имзоланган Икки давлат ташқи сиёсат идоралари ўртасида 2017-2018 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастури ўзбек-турк муносабатларини ҳар жиҳатдан ривожлантиришга хизмат қилади деб ишонч билдирамиз.

Сўзим сўнгида Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги дўстона муносабатлар ривожига ўзининг улкан ҳиссасини қўшаётган ҳамда мамлакатимиз ва халқимизга самимий ва илиқ муносабат кўрсатаётган Туркия Республикаси Ташқи ишлар вазири жаноб Мевлют Чавушоғлуга ўзимнинг чуқур ҳурматимни яна бир бор изҳор этмоқчиман.

Эътиборингиз учун раҳмат.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться