Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ташқи ишлар вазирлигида давра суҳбати бўлиб ўтди

2017-04-26 | Сиёсат

2017 йил 25 апрелда Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, Давлат бошқаруви академияси, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тошкент давлат юридик университети, шунингдек “Тараққиёт стратегияси” маркази вакиллари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбир давомида янги таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўғрисида”ги қонун ва Консуллик устави лойиҳаларидаги янгиликлар, шунингдек мазкур лойиҳаларни Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими ҳукумат порталида жамоатчилик муҳокамасига жойлаштириш якунлари бўйича уларга тақдим қилинган таклифлар ва мулоҳазалар батафсил таҳлил қилинди.

Кўрсатиб ўтилган норматив-ҳуқуқий актларнинг лойиҳалари 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури доирасида ишлаб чиқилмоқда.

Иш якунида олиб борилган таҳлил ва давра суҳбати қатнашчилари томонидан билдирилган тавсиялар асосида мазкур қонун лойиҳаларини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар шакллантирилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться