Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қаршида теннис бўйича халқаро турнир бошланди

2017-04-26 | Спорт

Қарши шаҳрида эркаклар ва хотин-қизлар ўртасида теннис бўйича халқаро турнир бошланди.

Халқаро теннис федерацияси – ITF мусобақалар тақвимидан жой олган ушбу мусобақада ўндан зиёд мамлакатдан келган маҳоратли теннисчилар бош соврин учун баҳс олиб бормоқда. 

Мусобақанинг эркаклар ўртасидаги яккалик баҳслари биринчи даврасида иқтидорли теннисчимиз Санжар Файзиев россиялик Денис Матцукевичга қарши кортга чиқди. Учрашувда ўзининг аниқ тўп узатмалари билан рақибидан устунлик қилган Санжар ҳар иккала сетда 6:4 ҳисобида зафар қучди. 

Ушбу даврада қуръа натижасига кўра, икки нафар теннисчимиз навбатдаги босқичга чиқиш учун куч синашди. Унда тажрибали Темур Исмоилов ёш спортчимиз Амал Султонбеков устидан ғалаба қозонди. 

Турнирнинг хотин-қизлар ўртасидаги жуфтлик баҳсларида теннисчимиз Нигина Абдураимова монтенегролик Ана Веселинович билан бирга рус теннисчилари Екатерина Казионова ҳамда Олеся Первушинани мағлубиятга учратди ва чорак финал йўлланмасини қўлга киритди. 

 
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА 

Манба: ЎзА

Поделиться