Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкентдаги халқаро Вестминстер университетида маданият кунлари бошланди

2017-04-26 | Маданият

Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мазкур тадбирнинг очилиш маросимида элчихоналар, миллий маданият марказлари вакиллари, профессор-ўқитувчилар, талабалар қатнашди. 

Маданият ҳафталиги доирасида истеъдодлар танлови ўтказилиб, унда уч номинация (“Энг яхши аёл ижрочи”, “Энг яхши эркак ижрочи”, “Энг яхши гуруҳ”) бўйича талабалар ўз истеъдодини намоён этди. 

– Ўқув даргоҳимизда йигирмага яқин тўгарак фаолият юритади, – дейди университетнинг маданий-маърифий ишлар бўйича бош мутахассиси Гўзал Тўхтасинова. – “Драма”, “Арт”, “Фото”, “Спорт” каби клублар ва турли тадбирлар ёшларнинг ижодий имкониятларини ривожлантириш, санъат ва спортга иштиёқини орттиришга хизмат қилмоқда. 2009 йилдан бери ўтказиб келинаётган маданият кунлари тадбири талабалар орасидан янги истеъдод ва иқтидор соҳибларини кашф қилиш, уларни рағбатлантиришга имкон бермоқда. 

Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан ташкил этилган мазкур олий таълим муассасасида халқаро мезонларга мос юқори сифатли таълим берилмоқда. 

Маданият кунлари доирасида интеллектуал мусобақалар, модалар намойиши, маданият марказлари ярмаркаси, университет талабаларининг ижодий асарлари танлови, миллий таомлар кўргазмаси, адабий-мусиқий концерт ҳамда драма клубининг “The Match Maker” спектакли намойиши режалаштирилган.

 
Севара Алижонова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться