Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
2017 йил 16-21 апрель кунлари KOSTAT делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди
2017-04-25 | Иқтисодиёт
Жорий йилнинг 16-21 апрель кунлари Корея Республикасининг статистика ташкилоти (KOSTAT)нинг 5 кишидан иборат вакиллари Давлат статистика қўмитасига ташриф буюришди. Мазкур ташриф Давлат статистика қўмитаси ва Корея Республикаси статистика ташкилоти (KOSTAT) ўртасида 2011 йил 24 августда имзоланган “Статистика соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Англашув меморандуми”га мувофиқ ташкил этилди.
Ташриф давомида 17-18 апрель кунлари Давлат статистика қўмитасида икки томон мутахассислари иштирокида бир қатор семинарлар ўтказилди. Жумладан, KOSTAT вакиллари “Корея Миллий Статистика тизими”, “Жамоат билан алоқа”, “Ахолини рўйҳатга олиш ва демография статистикаси тизимлари”, “Халқаро Миграция Статистикаси” мавзуларида тақдимотлар ўтказишиб, Корея Республикаси тажрибаси тўғрисида батафсил ахборот беришди. Шунингдек, Давлат статистика қўмитаси вакиллари Қўмитанинг фаолияти, ташкилий тузилмаси, вазифалари билан меҳмонларни таништиришди ва ҳамда “Фуқоролик ҳолати далолатнома ёзувларини қайд этиш ва аҳолининг табиий ҳаракати статистикаси”, “Инсон ресурслари бошқаруви тизими (инсон ресурсларини ривожлантириш, баҳолаш), ходимлар бошқаруви ва фаровонлигини қўллаб-қувватлаш” ва “Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлар маркази” мавзуларида тақдимотлар намойиш этилди.
19 – 21 апрель кунлари KOSTAT делегацияси Самарқанд ва Бухоро вилояти статистика бошқармаларига ташриф буюришди ва Самарқанд, Бухоро ва Тошкент шаҳарларининг тарихий обидаларини ҳамда диққатга сазовор жойларини томоша қилишди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги