Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Самарқанд вилоятида очиқ мулоқот ўтказилди
2017-04-25 | Жамият
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017 йилни «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» деб эълон қилинганлиги муносабати билан, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан 20 апрель куни Самарқанд вилояти Солиқ бошқармаси мажлислар залида бевосита мулоқот ва сайёр шахсий қабул ўтказилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги масъул ходимлари, Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ҳарбий хизматчилари, уларнинг оила аъзолари, нафқадаги ҳарбий хизматчилари ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари иштирок этишди.
Очиқ мулоқотдан кўзланган асосий мақсад, фуқароларнинг дарду ташвишлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини ўрганиш, уларни ижобий ҳал этиш каби муҳим масалаларга эчим топишга хизмат қилади. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган янги қонун, фармон ва қарорларнинг моҳиятини этказиш, ҳарбий хизматчилар ва хизматчиларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш ҳамда улар билан мулоқотни ташкил этиш орқали мавжуд муаммоларни баратараф қилишдан иборат бўлди.
Учрашувда, ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларини мактабгача таълим муассасалари ва умумий ўрта таълим мактабларига қабул қилиш, нафақадаги ҳарбий хизматчиларнинг пенция таъминоти, Самарқанд вилоятидаги иш билан боғлиқ муаммолар муҳокама этилди. Мулоқотлар чоғида ҳар бир ташкилот раҳбари ўз олдига қўйилган вазифа ва режалар тўғрисида ахборот берди. Мавжуд муаммолар бўйича саволларга атрофлича жавоб қайтарди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги