Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Фаластин ТИВ раҳбари ўринбосари билан учрашув
2017-04-25 | Сиёсат
2017 йилнинг 25 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизга икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш учун ташриф буюрган Фаластин Давлати Ташқи ишлар вазири ўринбосари Мазен Шамияни қабул қилди.
ТИВда бўлиб ўтган суҳбат давомида Ўзбекистон-Фаластин муносабатлари, БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа тузилмалар доирасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари кўриб чиқилди.
Учрашувда айрим халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Музокараларда Фаластин Элчиси Моҳаммад Таршаҳани иштирок этди.
Фаластин делегациясининг ташриф дастурида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, қатор вазирлик ва идораларда учрашувлар ўтказиш ҳам режалаштирилган.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги