Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Профилактика самарадорлиги ошмоқда

2017-04-25 | Жамият

Наманганда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 10 апрелдаги “Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг мазмун-моҳияти тарғиботи ва ундан келиб чиқадиган вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. 

Вилоят Ички ишлар бошқармасининг барча соҳалар бўйича профилактика инспекторлари, шаҳар ва туман хотин-қизлар қўмиталари раислари, ҳокимларнинг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари, “Нуроний” жамғармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлимлари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши ҳамда бошқа қатор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, журналистлар иштирок этган тадбирда мамлакатимизда аҳолининг тинч ва фаровон ҳаётини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 

– Мустақиллик йилларида ушбу йўналишнинг мустаҳкам ҳуқуқий асослари яратилгани ва у мунтазам такомиллаштирилаётгани бу борада муҳим аҳамият касб этмоқда, – дейди Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосари Алишер Мирзаев. – Ўтган йиллар мобайнида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”, “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”, “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”, “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонунлари ички ишлар органлари фаолиятини тартибга солишда муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилаётир. Бугунги кунда ушбу йўналишдаги ислоҳотлар, яъни ички ишлар органлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, уларнинг вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини қонун доирасида мустаҳкамлаш, ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш бўйича амалий ишлар янги босқичда давом эттирилмоқда. 

Президентимизнинг юқоридаги фармонида тизим фаолияти самарадорлигига эришиш, аҳоли билан бевосита мулоқот ўрнатиш, фуқаролик жамияти институтлари билан яқин ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликни йўлга қўйишнинг мақсад ва вазифалари аниқ белгилаб берилди. Фармонга кўра туман, шаҳар ички ишлар бўлимлари бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими бошлиғи лавозими жорий этилгани профилактика инспекторлари ишини, авваламбор, вояга етмаганлар ҳамда ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича фаолиятини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, вояга етмаганлар ҳамда ёшлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга хизмат қилиш билан бирга, эртамиз эгаларига пухта таълим-тарбия бериш, уларни соғлом ва юксак маънавиятли инсонлар этиб вояга етказишда муҳим аҳамият касб этади. 

Йиғилишда ички ишлар идоралари билан жамоат ташкилотлари, ўқув муассасалари ҳамкорлиги самарадорлигини янада ошириш юзасидан фикр алмашилди. 

Тадбирда Наманган вилояти ҳокими Х.Бозоров сўзга чиқди. 

 
Акрамжон Сатторов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться