Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамоатчилик назоратида маҳалланинг ўрни

2017-04-25 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг Гулистонда ўтказилган кенгайтирилган сайёр йиғилишида “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги ҳамда “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг Сирдарё вилоятидаги ижроси кўриб чиқилди.

Видеоселектор шаклида ташкил этилган ва вилоят, туман, шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари, корхона-ташкилот, муассаса раҳбарлари, фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этган йиғилишда Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар жараёнида маҳалланинг ижтимоий мавқеини янада мустаҳкамлаш, унинг ваколат ва вазифалари доирасини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. 

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 3 февралдаги “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони бу борада муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда. 

– Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида ушбу ҳужжатнинг қабул қилиниши маҳалла фуқаролар йиғинлари зиммасига алоҳида масъулият юклайди, – деди Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси А.Саидов. – Мазкур ҳужжатда белгилаб берилган устувор вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, маҳалланинг жойларда халқнинг маслакдоши ва кўмакдошига, таъбир жоиз бўлса, адолат тарозисига айланишини таъминлайди. 

Йиғилишда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг биринчи устувор йўналишида белгиланган давлат бошқаруви ва давлат хизматининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини ривожлантириш, маҳалла институтининг жамият бошқарувидаги ўрни ва фаолияти самарадорлигини янада ошириш масалалари хусусида атрофлича фикр алмашилди. 

Қўмита аъзоси Т.Норбоев сайёр йиғилиш иштирокчиларини қўмита ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган мониторинг натижалари билан таништирди. Ўтказилган мониторингда вилоятдаги 263 фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Президентимизнинг фармон ва қарорлари, бошқа ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар ижросини таъминлашга йўналтирилгани таъкидланди. 

Йиғилишда қонун ижросини таъминлашда фуқаролар йиғинларида сезиларли натижаларга эришилгани ҳолда, таълим, соғлиқни сақлаш, коммунал хизмат ва бошқа соҳа вакиллари билан маҳалла ўртасида ҳамкорлик етарли даражада йўлга қўйилмагани, маҳалла раислари ва маслаҳатчилари қонун доирасида ўз ҳақ-ҳуқуқларини тўла англаб етмагани, жойларда ўз ечимини кутаётган муаммолар ҳам мавжудлигига эътибор қаратилди. 

 

Абдужалол Қаюмов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться