Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Чавандозларимиз ғалабаси

2017-04-24 | Спорт

Тошкент вилоятида от спорти бўйича жаҳон кубогининг Марказий Осиё лигаси биринчи босқич мусобақалари якунланди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, мамлакатимиз от спорти федерацияси ҳамда Халқаро от спорти федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистондан элликка яқин спортчи ғолиблик учун куч синашди. 

Бўстонлиқ туманидаги “Аллюр” от спорти клубида ўтказилган мусобақанинг яккалик беллашувларида чавандозлар конкур – тўсиқлардан от сакратиш йўналиши бўйича баҳслашди. 

130 сантиметр баландликдан от сакратиш бўйича баҳсларда Абдушукур Собиржонов “Ремтекер” лақабли отида биринчи ўринни эгаллади. Ғайрат Назаров “Куатро Жуниор” лақабли отида иккинчи, Хуршид Олимжонов “Гиатрис” номли тулпорида учинчи бўлди. 

Баландлиги 135 сантиметр бўлган тўсиқлардан от сакратишда “Рамиро” лақабли тулпорида майдонга тушган Аъзамжон Толиббоев ғалаба қозонди. Қирғизистонлик Комил Собитов “Квинтендро” лақабли отида кумуш, яна бир чавандозимиз Оқил Собиржонов “Демилион” лақабли отида бронза медалга лойиқ топилди. 

"Миллатлар кубоги" жамоавий мусобақасида чавандозлар 135 ва 145 сантиметр баландликдан от сакратиш бўйича баҳслашди. Унда муносиб иштирок этган Оқил Собиржонов (“Самира”), Нуржон Туёқбоев (“Кинг Корнет”), Аъзамжон Толиббоев (“Рамиро”) ва Ғайрат Назаровдан (“Куатро Жуниор”) иборат жамоамиз олтин медални қўлга киритди. Иккинчи ўрин Қирғизистон, учинчи ўрин Қозоғистон терма жамоаларига насиб этди. 

Жаҳон кубоги босқичи – Гран-при баҳсларида ҳам чавандозларимизга тенг келадиган рақиб топилмади. Баландлиги 140 ва 160 сантиметр тўсиқлардан от сакратишда Нуржон Туёқбоев “Кинг Корнет” лақабли отида ғолибликни қўлга киритди. Оқил Собиржонов (“Самира”) иккинчи, Ғайрат Назаров (“Куатро Жуниор”) учинчи ўринни эгаллади. 

 

Байрам Айтмуродов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться