Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
«Нуронийлар маскани» кексалар хизматида
2017-04-24 | Жамият
Кеча Избоскан туманида замонавий меъморчилик асосида бунёд этилган «Нуронийлар маскани» фойдаланишга топширилди.
Юртимизда Президентимиз раҳнамолигида ёши улуғ инсонларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, уларнинг турмуш шароитини янада яхшилаш, ижтимоий муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Туман марказида бунёд этилган «Нуронийлар маскани» биноси кекса авлод вакилларига яқинлашиб келаётган «Хотира ва Қадрлаш куни» олдидан ажойиб туҳфа бўлди. Мажмуанинг очилиши катта шодиёнага айланди. Унда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, меҳнат фахрийлари, нуроний отахон ва онахонлар иштирок этди.
Шундан сўнг иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига бир марталик пул мукофотлари ҳамда имтиёзли сертификат асосида «Damas» автомобили калитлари ва эсдалик совғалари топширилди.
Тадбир давомида имконияти чекланган инсонларга мурувват ёрдами кўрсатилиб, ногиронлик аравачалари берилди. Шунингдек, истироҳат боғида ёш рассомлар кўргазмалари бўлиб ўтди.
Манба: Андижон вилояти ҳокимлиги