Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Меҳнат вазирлигида кенгайтирилган ҳайъат мажлиси ўтказилди

2017-04-24 | Жамият

Жорий йил 21 апрель куни Ўзбекистон Республиикаси Меҳнат вазирлиги фаолиятининг 2017 йил I чорак якунлари ва 2017 йил аҳоли бандлиги дастури ижросини таъминлашга бағишланган кенгайтирилган Ҳайъат мажлиси ўтказилди.

Ҳайъат мажлисини Меҳнат вазири А.Абдухакимов очди ва олиб борди. Вазир мажлисда Меҳнат вазирлиги фаолиятининг I чорак якунлари ҳамда 2017 йил аҳоли бандлиги дастури прогноз кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш чоралари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сонли қарори талабларини сўзсиз бажарилишига асосий эътиборни қаратди.

Шунингдек, мажлисда “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Харакатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид” дастури талаблари ҳар томонлама кўриб чиқилди.

Кун тартибига кўра I чоракда банд бўлмаган аҳолини ишга жойлаштириш, касбга ўқитиш масалалари бўйича олиб борилган ишлар хусусида ҳисобот тингланди. Жумладан, 2017 йил январь-март ойларида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг мақсадли дастурларига мувофиқ 39,8 мингта иш ўринлари яратилди. Аҳолини шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжалигида ўз-ўзини банд қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига эса 55,8 минг кишининг бандлиги таъминланди.

Меҳнат бозорида эҳтиёж бўлган касбларга жами 2,0 минг нафар ишсиз қайта ўқитилиб, 208 нафар ишсизга “Уста-шогирд” усулида миллий ҳунармандчилик касб турлари ўргатилди ва 1,2 минг нафар фуқаро ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди.

Ҳисобот даврида иш қидираётган фуқаролар учун мақбул келадиган ишни қидириш муддатини қисқартириш мақсадида 247 та бўш иш ўринлари ярмаркасида иштирок этган 11,9 мингта иш берувчилар томонидан таклиф этилган бўш иш ўринларга 11,4 минг нафар иш қидираётган шахсга йўлланма берилди, қарийб 30 минг нафарига меҳнат, бандлик ва ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатлар берилди.

Меҳнат бозорида аҳолининг ижтимоий муҳофазага муҳтож тоифалари бандлигини таъминлашга эътибор қаратилиб, заҳира қилинган (квоталанган) иш ўринларига 13,8 минг фуқаро жойлаштирилди.

Мажлисда аҳоли бандлиги дастури ижросини таъминлашда йўл қўйган камчиликлари учун меҳнат органларининг мансабдор ва раҳбар ходимлари, масъул шахслари фаолияти кўриб чиқилиб, уларнинг 34 нафарига турли интизомий жазо қўлланилди ҳамда 8 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

Меҳнат вазири А.Абдуҳакимов кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилиб, 2017 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш дастури параметрлари, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш соҳасидаги вазифаларни кучайтириш юзасидан аниқ вазифаларни қўйди ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун раҳбарлар ва мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш зарурлигини қайд этди.

Кенгайтирилган Хайъат мажлиси якунида аниқ чора-тадбирлар белгиланган тегишли қарор қабул қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Поделиться