Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Марказий Осиё чавандозлари баҳси

2017-04-24 | Спорт

Тошкент вилоятида от спорти бўйича Жаҳон кубогининг Марказий Осиё лигаси биринчи босқич мусобақалари бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, мамлакатимиз от спорти федерацияси ҳамда Халқаро от спорти федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистондан элликка яқин спортчи ғолиблик учун куч синашмоқда. 

Мамлакатимизда спортни, жумладан, Олимпия ўйинлари дастурига киритилган барча спорт тури қатори от спортини ҳам жадал ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Нуфузли мусобақаларни халқаро талабларга мувофиқ ташкил этиш, от спортини миллий ва замонавий турлари билан уйғун ривожлантириш, жойларда замонавий мактаблар фаолиятини янада кучайтириш бунда муҳим аҳамият касб этмоқда. 

– Ўзбекистонда от спорти бўйича нуфузли мусобақаларни юқори савияда ўтказиш учун барча шарт-шароит яратилган, – дейди Халқаро от спорти федерацияси вакили Ян Послушний (Польша). – Юртингизда бошқа спорт турлари қатори от спорти ҳам жадал ривожланаётгани мамлакатингизнинг юксак спорт салоҳиятидан далолатдир. 

Халқаро от спорти федерациясига мамлакатимиз 1993 йилда аъзо бўлган. Федерация томонидан мазкур спорт турининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга қаратилаётган эътибор юртимизда зотдор отларни етиштириш ва парваришлаш, от спорти тузилмаларини зарур восита ва анжомлар билан таъминлаш, ёш чавандозлар билан тизимли машғулотлар олиб бориш, тажрибали чавандозларнинг халқаро мусобақаларда муносиб иштирок этишига эришишга хизмат қилмоқда. Мунтазам ташкил этилаётган чемпионат ва биринчиликлар ёш спортчиларнинг тажриба ва маҳоратини оширишга хизмат қилаётир. 

Жаҳон кубогининг Марказий Осиё лигаси босқичларида чавандозларимиз йигирма уч марта шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан ўрин олган. Спортчиларимиздан Ғайрат Назаров тўққиз марта ғалаба қозонган. Умид Комилов олти марта, Азиз Содиқов икки марта биринчи ўринни эгаллаган бўлса, Исожон Содиқов, Даврон Ғофуров, Владимир Шмелёв, Абдулазиз Маматхонов, Нуржон Туёқбоев ва Аъзам Толиббоев бир мартадан ғолиб чиққан. Мусобақа доирасида ўтказиладиган “Миллатлар кубоги” жамоавий беллашувларида ҳам мамлакатимиз терма жамоаси аъзолари йигирма уч марта зафар қучган. 

Жумладан, 2016 йилги спорт мавсумида ўтказилган Жаҳон кубогининг Марказий Осиё лигаси барча босқичида Нуржон Туёқбоев, Умид Комилов ва Аъзам Толиббоев ғолибликни қўлга киритган. 

Бўстонлиқ туманидаги халқаро талабларга тўлиқ жавоб берадиган “Аллюр” от спорти клубида ўтказилаётган мусобақанинг шахсий беллашувларида чавандозлар конкур – тўсиқлардан от сакратиш йўналиши бўйича баҳслашмоқда. Мусобақа доирасида анъанавий “Миллатлар кубоги” жамоавий баҳслари ҳам ўтказилади. 

 

Байрам Айтмуродов, Темур Мамадаминов (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться