Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тўйлар муборак, келин-куёвлар

2017-04-24 | Жамият

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашни кучайтириш, жамиятимизда ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, бағрикенглик ва хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси томонидан бир қатор жамоат ташкилотлари иштирокида жорий йилнинг 20 апрелидан 26 майигача мамлакатимиздаги эҳтиёжманд оилалар ва Меҳрибонлик уйларида тарбияланган 620 жуфт келин-куёвнинг никоҳ ҳамда 3 минг 280 боланинг суннат тўйи ўтказилаётгани ҳам ҳар бир фуқаро давлатимиз ва ҳукуматимиз эътиборида эканининг амалдаги ифодасидир. 

Ушбу хайрия тадбири ижтимоий кўмакка муҳтож инсонларнинг кўнглини кўтариш, турмуш фаровонлигини оширишга муносиб ҳисса қўшишдек олижаноб мақсадга хизмат қилади. 

21 апрель. Бухоро шаҳридаги “Паризод” тўйхонаси байрамона безатилган. Даврага бирин-кетин кириб келаётган келин-куёвлар карнай-сурнай садолари остида миллий анъаналаримизга мувофиқ кутиб олинди. 

Йигит-қизларнинг ота-оналари, қариндошлари, маҳалла фаоллари, фахрийлар, жамоатчилик вакиллари ва ёшлар иштирок этган никоҳ тўйида ҳар бир туманнинг ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда ишлаб чиқилган тадбирлар дастури даврага ўзгача шукуҳ бағишлади. 

 
Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида ёшларнинг бахтиёр ва фаровон яшаши, ҳаётда муносиб ўрин топишига катта эътибор қаратилаётгани таъкидланиб, янги оила қураётган 10 жуфт келин-куёвга никоҳ узуклари, байрамона миллий либос ҳамда сарполар совға қилинди. Шодиёнада келин-куёвларга тантанали равишда никоҳ гувоҳномалари, замонавий ётоқхона мебеллари тўплами топширилди. 

Албатта, оила қураётган ёшларнинг турмуш фаровонлиги уларнинг бандлик даражасига, барқарор иш ўрнига ҳам боғлиқ. Бинобарин, никоҳ тўйлари арафасида келин-куёвларнинг иш билан таъминланган ё таъминланмагани ўрганилиб, ишсизлари тегишли тартибда ишга жойлаштирилди. Тантанали маросимда уларга меҳнат дафтарчалари ҳам топширилди. 

– Бугун мен ва рафиқам Маҳлиёхон дунёдаги энг бахтиёр жуфтликмиз, – дейди Жўра Каштиев. – Никоҳ тўйимизда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, пойтахтдан келган меҳмонлар иштирок этгани унутилмас воқеа бўлди. Бугунги даврада ҳар бир ёш давлатимиз ва жамиятимизнинг эътиборида эканини янада чуқур ҳис этдик. 

Тантанали маросимда Ватан, оила, эзгулик, меҳр ва садоқатни тараннум этувчи тароналар, Бухорога хос мавриги қўшиқлар янгради. 

Тадбирда Бухоро вилояти ҳокими Ў.Барноев сўзга чиқди. 
 
Эркин Ёдгоров, Тоҳир Истатов (сурат), ЎзА 

Манба: ЎзА

Поделиться